Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди

Дата публикации: 22-10-2026 07:43:40

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Основное содержимое страницы с новостью.

Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги 21.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1184-сон Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.

Фанлар академияси олимлари, филологлар ва экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган янги таҳрир 28 та ҳарф ва айириш белгиси ўрнига тутуқ белгисидан иборат (илгари – 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси). Ng чиқариб ташланади, Sh, Ch, Oʻ ва Gʻ бирикмалари ўрнига эса қуйидаги ҳарфлар киритилади:

Қайд этилишича, расмийлаштирилган ҳужжатларда, миллий валютада ва қимматли қоғозларда алифбонинг ҳозирги вариантидаги ҳарфларнинг мавжудлиги уларнинг амал қилишига ва муомалада бўлишига монелик қилмайди.

Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари ҳамда бошқа атрибутларидан, уларнинг биноларида акс эттирилган давлат гербининг бўртма тасвиридан, географик объектларнинг номлари туширилган пешлавҳа ва кўрсаткичлардан ҳамда алифбонинг жорий версиясидаги ҳарфлар мавжуд бўлган бошқа ашёлар ва манбалардан улар яроқсиз ҳолга келиб қолгунига ёхуд Қонуннинг ижросини амалга оширишга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатга қадар фойдаланишга рухсат берилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 22.04.2027 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Хориждаги ватандошларни таклиф қилиш ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди06.6923-10-2026
2Иссиқхона хўжаликларининг экологик хавфсиз фаолият юритиши қандай таъминланади 013.8526-10-2026
3Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади07.1619-10-2026
4Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда010.422-10-2026
5Тиббиёт ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади012.5623-10-2026
6Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади010.8722-10-2026
7Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади010.8722-10-2026
8Власти РФ уточнят меры по предотвращению конфликта интересов0016-08-2021
9 Приказ Министерства культуры Российской Федерации от 29.07.2026 № 1412 "Об утверждении Порядка работы аттестационной комиссии Министерства культуры Российской Федерации" 016.201-09-2026
10 Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и глава «Росатома» Алексей Лихачёв обсудили реализацию стратегических проектов в атомной сфере08.9223-10-2026

Классификация: Культура. Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 9.25. Источник: www.norma.uz.