Вход на сайт

Просмотр новости

Найдите то, что Вас интересует

Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади

Дата публикации: 22-10-2026 10:52:36

Узлуксиз таълим тизимида психологик хизматни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ва ягона диагностика усулларини жорий этиш билан шуғулланадиган Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилмоқда. Ўқитувчилар ва ўқувчиларни текшириш ўқув йилида камида бир марта ўтказилиши режалаштирилган.

Основное содержимое страницы с новостью.

Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади

22.10.2026

Президентнинг 19.10.2026 йилдаги ПҚ-379-сон қарорида таълим тизимида психологик хизматни илмий асосланган ҳолда ривожлантириш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Янги Психология илмий-тадқиқот институти Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг Психология ўқув-илмий маркази негизида ташкил этилади ҳамда Таълим ва фан вазирлиги тасарруфига ўтказилади. 

Диагностикани босқичма-босқич жорий этиш

Психологик диагностика тизими икки босқичда жорий этилади. У 2026/2027 ўқув йилидан мактабгача ва умумтаълим ташкилотларида, 2027/2028 ўқув йилидан эса ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида амал қила бошлайди.

Институт таълим олувчиларнинг ёш хусусиятлари ва педагоглар ишининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ягона стандартлаштирилган методикалар ва тестларни ишлаб чиқади. Диагностика шахсий маълумотларнинг махфийлигини таъминлаган ҳолда махсус электрон платформада ўтказилади.

Текширув натижалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилинади. Ягона стандарт бўйича ўқитувчилар ва ўқувчилар учта гуруҳга бўлинади: психологик жиҳатдан барқарор, психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож ва фаол психологик қўллаб-қувватлашга муҳтож.

Охирги икки гуруҳ вакиллари учун индивидуал режалар бўйича иш ташкил этилади. Биринчи ҳолатда тегишли таълим ташкилотларининг психологлари, иккинчисида эса ҳудудий ментор-психологлар ёрдам кўрсатади. Иш натижалари Институт томонидан мониторинг қилинади.

Ўқув йили давомида психологик барқарорликни таъминлаш бўйича юқори кўрсаткичларга эришган 150 нафар ментор-психологга МҲТЭКМнинг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот берилади. 

Психологларни тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш

2027 йил 1 январдан Институтга давлат таълим ташкилотларининг психология хизмати ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ваколати берилади. Давлат олий таълим муассасалари ва нодавлат таълим ташкилотлари психологларини ўқитиш шартнома асосида амалга оширилади. Психологик хизмат ходимларининг камида беш йилда бир марта малакасини ошириш мажбурий бўлади. 

2027-2030 йилларда Институтда босқичма-босқич илмий лабораториялар ташкил этилади. 2027 йил 1 январдан бошлаб рақамли психология ва сунъий интеллект, ўқитиш психологияси ва психологик хизмат, шунингдек, психологик саломатлик ва профилактика лабораториялари иш бошлайди.

Улар рақамли қарамлик ва кибербуллинг, ўқув стресси ва ижтимоий мослашув, ҳиссий сўниш ва депрессия ҳолатларининг олдини олиш, шунингдек, психологик ёрдамнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб боради.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.10.2027 йилдан кучга кирди.

Схожие новости

#Наименование новостиТональностьИнформативностьДата публикации
1Педагог ва ўқувчилар ҳар йили психологик диагностикадан ўтказилади010.8722-10-2026
2ЛЭТИ запускает совместную образовательную программу с ведущим вузом Узбекистана0014-05-2025
3Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди09.2522-10-2026
4Крупнейший вуз Северного Кавказа организовал "Неделю математики" в Узбекистане0001-12-2021
5Иссиқхона хўжаликларининг экологик хавфсиз фаолият юритиши қандай таъминланади 013.8526-10-2026
6В Госдуме предложили перенести психологические тесты учеников за пределы учебного расписания06.6331-07-2026
7В РГСУ открыли программу по полиграфологии0019-09-2023
8Клинические психологи, логопеды и дефектологи: Минтруд представил типовые курсы повышения квалификации07.507-08-2026
9Азовский педагогический университет Бердянска начнет первый прием студентов в июне0004-04-2023
10МГПУ и «УчимЗнаем» запустили уникальную программу переподготовки на тьютора05.8322-09-2026

Классификация: . Схожих патентов: 0. Схожих новостей: 10. Тональность: 0. Информативность: 10.87. Источник: www.norma.uz.