Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида микроўрмонлар, асфальтланган жойларда эса махсус тувакларда кичик боғлар барпо этилади.
https://sputniknews.uz/20261020/tashkent-kichik-ormon-61343576.html
Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида кичик ўрмончалар барпо этилади
Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида кичик ўрмончалар барпо этилади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда кўп қаватли уйлар ораси, мактаб ва боғчаларда 200–1000 квадрат метрлик микроўрмонлар ташкил этилади. Ҳар квадрат метрга камида иккита дарахт ва бута экилади. Асфальтланган жойларда эса тувакли боғлар яратилади.
2026-10-20T12:47+0500
2026-10-20T12:47+0500
2026-10-20T12:47+0500
ўрмон
ўрмон хўжалиги
ўрмон хўжалиги агентлиги
дарахт
тошкент
жамият
боғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55140863_0:89:1082:697_1920x0_80_0_0_cdd038882989296e3cbaa8ce5aef857a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Президентнинг 23 сентябрдаги "Яшил макон" фармонини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳужжатда шаҳарни кўкаламзорлаштиришнинг бир қатор чоралари белгиланган.Ер майдони чекланган маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ораси, мактаб ва боғчалар ҳовлисида 200–1000 квадрат метрлик микроўрмонлар барпо этилади. Ҳар квадрат метрга камида иккита дарахт ва бута кўчати зич, қатламлаб экилади.2027 йил 1 январдан "Яшил лот" тизими жорий этилади. Унга кўра, ер участкалари фуқаролар ва ташкилотларга шартнома асосида боғ барпо этиш учун ажратилади. Бундай ерлар хусусий мулкка ўтказилмайди, уларда қурилиш тақиқланади, аҳолининг эркин фойдаланиши чекланмайди.Туманларнинг "яшил дастур"лари 1 ноябргача ишлаб чиқилиши керак. Уларда сояли сайр кўчалари, кўллар ҳамда ёмғир, қор ва оқова сувларини тўплашга мўлжалланган суғориш тизимлари назарда тутилади.Янгиҳаёт туманида экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан "яшил дастур"ни амалга ошириш ишлари уч ой ичида бошланиши белгиланган.Тошкентда кузги кўчат экиш мавсуми 10 ноябрдан бошланади. 2027 йилдан маҳаллаларга ўрмончи-мураббийлар бириктирилиб, кўчат экиш ва парваришлаш бўйича ўқувлар ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20260330/tahkent-fergana-tabiyat-boglar-tashkil-56588476.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
ўрмон, ўрмон хўжалиги, ўрмон хўжалиги агентлиги, дарахт , тошкент, жамият, боғ
ўрмон, ўрмон хўжалиги, ўрмон хўжалиги агентлиги, дарахт , тошкент, жамият, боғ
Oбуна бўлиш
Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида микроўрмонлар, асфальтланган жойларда эса махсус тувакларда кичик боғлар барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокими Президентнинг 23 сентябрдаги "Яшил макон" фармонини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилди. Ҳужжатда шаҳарни кўкаламзорлаштиришнинг бир қатор чоралари белгиланган.
Ер майдони чекланган маҳаллалар, кўп қаватли уйлар ораси, мактаб ва боғчалар ҳовлисида 200–1000 квадрат метрлик микроўрмонлар барпо этилади. Ҳар квадрат метрга камида иккита дарахт ва бута кўчати зич, қатламлаб экилади.
Ер ажратиш имкони бўлмаган ёки асфальт ва бетон билан қопланган жойларда катта ҳажмли кўчат туваклари ўрнатилиб, кичик жамоат боғлари яратилади. Кўчатларни Ўрмон агентлиги етказиб беради, парваришга маҳалла аҳолиси жалб қилинади. Ҳар бир боғ учун суғориш ва парваришлашга масъул белгиланади.
2027 йил 1 январдан "Яшил лот" тизими жорий этилади. Унга кўра, ер участкалари фуқаролар ва ташкилотларга шартнома асосида боғ барпо этиш учун ажратилади. Бундай ерлар хусусий мулкка ўтказилмайди, уларда қурилиш тақиқланади, аҳолининг эркин фойдаланиши чекланмайди.
Туманларнинг "яшил дастур"лари 1 ноябргача ишлаб чиқилиши керак. Уларда сояли сайр кўчалари, кўллар ҳамда ёмғир, қор ва оқова сувларини тўплашга мўлжалланган суғориш тизимлари назарда тутилади.
Янгиҳаёт туманида экологик жамғарма маблағлари ҳисобидан "яшил дастур"ни амалга ошириш ишлари уч ой ичида бошланиши белгиланган.
Тошкентда кузги кўчат экиш мавсуми 10 ноябрдан бошланади. 2027 йилдан маҳаллаларга ўрмончи-мураббийлар бириктирилиб, кўчат экиш ва парваришлаш бўйича ўқувлар ўтказилади.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда | 0 | 11.2 | 11-08-2026 |
| 2 | Қонунчилик палатаси Тошкентда ШҲТ хавфсизлик марказини ташкил этишни маъқуллади | 0 | 6.12 | 20-10-2026 |
| 3 | Ўзбекистон аэропортлари яқинида ҳаво сифатини мониторинг қилиш автоматик станциялари ўрнатилмоқда | 0 | 9.21 | 16-10-2026 |
| 4 | "Воқеалар горизонти": Тошкентда Хитой рассомлари кўргазмаси очилди | 0 | 10 | 14-10-2026 |
| 5 | Тошкентда 19 октябрдан 100-сонли автобус йўналиши ўзгаради | 0 | 9.85 | 17-10-2026 |
| 6 | Анъаналар ва реализм: Тошкентда Туркманистон рассомлари кўргазмаси очилди | 0 | 12.14 | 15-10-2026 |
| 7 | Дар Турсунзода аз раъду барқ 1 кас ҳалок шуд ва 2 тан осеб диданд | 0 | 9.01 | 04-05-2026 |
| 8 | Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото | 0 | 10.41 | 20-10-2026 |
| 9 | Ишдан қувилган ўқитувчи, Олмаотада ушланган қорақалпоқ, "Йигит сўзи" сериали муаллифи Тошкентга келмоқчи | 0 | 10 | 14-03-2024 |
| 10 | Ҳиндистонда жасади топилган ўзбек аёли, Ўшда ушланган ўзбекистонлик, ёшлар билан ишлаётган ДХХ | 0 | 10 | 15-03-2024 |