Чорсу — Тошкент тарихи ва миллий анъаналар уйғунлашган маскан. Ранг-баранг расталар, янги нон ифори ва кабоб тутуни кўҳна шаҳарнинг бетакрор руҳини акс эттиради.
https://sputniknews.uz/20261020/chorsu-gastronomiya-foto-61331487.html
Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото
Чорсу: кўҳна шаҳарнинг гастрономик анъаналари — фото
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентнинг машҳур Чорсу бозори — миллий таомлар, ранг-баранг расталар ва бетакрор меъморчилик уйғунлашган маскан. Эски Жўва тарихи, бозорнинг машҳур гумбазлари ва гастрономик анъаналари ҳақида фоторепортаж.
2026-10-20T19:47+0500
2026-10-20T19:47+0500
2026-10-21T22:18+0500
чорсу
тошкент
бозор
фото
миллий таомлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/14/61332997_0:0:1536:864_1920x0_80_0_0_bfa7bcc56c3c691650e9accae7a3d1b4.png
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган."Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.Бозорнинг асл қиёфасини эса суратлардаги самимий чеҳралар, ёрқин ранглар, гавжум расталар, тилларанг нонлар ва ошхоналар узра кўтарилаётган енгил тутун айниқса таъсирчан ифодалайди.Чорсу — шунчаки бозор эмас. Бу Тошкентнинг кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мумкин бўлган жонли тарихидир.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
чорсу , фото, тошкент, бозор, фото, миллий таомлар, ўзбекистон
чорсу , фото, тошкент, бозор, фото, миллий таомлар, ўзбекистон
19:47 20.10.2026 (янгиланди: 22:18 21.10.2026)
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Чорсу — Тошкент тарихи ва миллий анъаналар уйғунлашган маскан. Ранг-баранг расталар, янги нон ифори ва кабоб тутуни кўҳна шаҳарнинг бетакрор руҳини акс эттиради.
ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik, Бахром Хатамов. Тошкентнинг тарихи ва ўзига хос руҳини Чорсу бозорисиз тасаввур қилиш қийин. Эски Жўва номи билан ҳам машҳур бўлган бу маскан асрлар давомида савдо-сотиқ, учрашув ва мулоқот марказларидан бири бўлиб келган. Бугун ҳам бозор ўзининг бетакрор муҳити ва шарқона меҳмондўстлик анъаналарини сақлаб келмоқда.
Бу ерда қип-қизил анорлар, тилларанг туршаклар, турли ёнғоқлар, сершира мевалар ва сабзавотлар кўзни қувонтиради. Расталарда хушбўй патирлар, янги сут маҳсулотлари, қурут ва сузмалар харидорларга таклиф этилади. Сотувчи ва харидорлар ўртасидаги самимий суҳбатлар, қизғин савдолашувлар ва меҳмонларнинг қизиқиши бозорга алоҳида файз бағишлайди.
Миллий таомлар тайёрланадиган расталарда эса мангаллардан кўтарилаётган енгил тутун, кабоб ва бошқа таомларнинг иштаҳа очувчи ҳиди Чорсунинг ўзига хос муҳитини янада бойитади.
Бироқ Чорсунинг қадри фақат савдо расталарининг тўкинлиги ва миллий таомларида эмас. Унинг меъморий қиёфаси ҳам пойтахтнинг энг таниқли рамзларидан бирига айланган. Маҳобатли феруза гумбаз, геометрик шаклдаги том конструкциялари ва савдо павильонлари замонавий муҳандислик ечимлари билан шарқ меъморчилиги анъаналарини ўзида мужассам этган.
"Эски Жўва" бозорининг ҳозирги меъморий мажмуаси 1985–1990 йилларда меъморлар Владимир Азимов ва Собир Одилов лойиҳаси асосида барпо этилган. Лойиҳанинг асосий ғояларидан бири замонавий савдо мажмуасини кўҳна Тошкентнинг тарихий муҳити билан уйғунлаштириш эди.
Бозорнинг меъморий ўзига хослиги ва уни сақлаб қолиш аҳамияти ҳақида "Ташгипрогор" АЖ лойиҳалар бош меъмори Александр Калисламов сўзлаб берди. У кўп йиллардан буён фуқаролик ва саноат биноларини лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритиб келмоқда.
"Тахминан беш йил аввал “Ташгипрогор” АЖ жамоаси Чорсу бозорини реконструкция қилиш ишлари билан шуғулланган. Бозор мажмуасидаги барча гумбазлар ҳам институтимиз мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилган. Бироқ Чорсунинг қадри фақат унинг ўзига хос гумбазлари билан чекланмайди. Бу — меъморий ечимлар одамлар ҳаракатини тартибга соладиган, савдо-сотиқ учун қулай шароит яратадиган ва шарқ бозорининг кўп асрлик анъаналарини сақлашга хизмат қиладиган яхлит жамоат маконлари мажмуасидир", — деди Александр Калисламов.
Бозорнинг ҳақиқий жозибасини эса, аввало, инсонлар яратади. Эрта тонгдан маҳсулотларини пештахталарга жойлаштираётган сотувчилар, ўз ҳунарини намойиш этаётган усталар, харидорлар ва шаҳар меҳмонлари Чорсунинг жонли муҳитини шакллантиради. Бу ерда ҳар бир раста ўзига хос ҳикояни сўзлаётгандек, ҳар бир учрашув эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одатларни ёдга солади.
Шу боис бундай масканларни асраб-авайлаш нафақат меъморий меросни, балки шаҳарнинг маданий хотираси ва ўзига хос ҳаёт тарзини сақлаш учун ҳам муҳимдир.
"Бундай масканларни янгилаш жараёнида фақат бино конструкциялари ва ташқи қиёфасини эмас, балки бозорнинг одатий ҳаёт тарзини, одамларга яқин муҳитини ва тарихий атроф билан боғлиқлигини ҳам сақлаб қолиш муҳим", — дея таъкидлади Александр Калисламов.
Чорсу Тошкент билан бирга ўзгариб, ривожланиб бормоқда. Шунга қарамай, у ўтмиш ва бугунги кун ўртасидаги узвий боғлиқликни сақлаб келаётган ноёб масканлигича қолмоқда.
Бозорнинг асл қиёфасини эса суратлардаги самимий чеҳралар, ёрқин ранглар, гавжум расталар, тилларанг нонлар ва ошхоналар узра кўтарилаётган енгил тутун айниқса таъсирчан ифодалайди.
Чорсу — шунчаки бозор эмас. Бу Тошкентнинг кўриш, эшитиш ва ҳис қилиш мумкин бўлган жонли тарихидир.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Миллий таомлар усталари: кабоб, норин ва машҳур таомлар қаторининг бетакрор муҳити

1/18
Миллий таомлар усталари: кабоб, норин ва машҳур таомлар қаторининг бетакрор муҳити
© Sputnik / Бахром Хатамов
Машҳур таомлар қатори: ўчоқлар тутуни, миллий таомлар ва гавжум муҳит

2/18
Машҳур таомлар қатори: ўчоқлар тутуни, миллий таомлар ва гавжум муҳит
© Sputnik / Бахром Хатамов
Тилларанг ўзбек патирлари — меҳмондўстлик ва миллий анъаналар рамзи

3/18
Тилларанг ўзбек патирлари — меҳмондўстлик ва миллий анъаналар рамзи
© Sputnik / Бахром Хатамов
Мевалар мўл-кўллиги: узум, олма, цитрус мевалар ва бошқа неъматлар

4/18
Мевалар мўл-кўллиги: узум, олма, цитрус мевалар ва бошқа неъматлар
© Sputnik / Бахром Хатамов
Пишган анорнинг ёқутдек доналари

5/18
Пишган анорнинг ёқутдек доналари
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чорсу бозорнинг гавжум қисмларидан бири

6/18
Чорсу бозорнинг гавжум қисмларидан бири
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёнғоқ, майиз ва туршак мўл-кўллиги — шарқ бозорининг бой неъматлари

7/18
Ёнғоқ, майиз ва туршак мўл-кўллиги — шарқ бозорининг бой неъматлари
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ҳунармандлар растасида: миллий пичоқлар ва усталар маҳорати билан танишув

8/18
Ҳунармандлар растасида: миллий пичоқлар ва усталар маҳорати билан танишув
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чорсунинг сабзавот расталари ранг-баранглиги ва маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради

9/18
Чорсунинг сабзавот расталари ранг-баранглиги ва маҳсулотлар хилма-хиллиги билан ажралиб туради
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чорсунинг машҳур таомлар қаторида норин тайёрланмоқда

10/18
Чорсунинг машҳур таомлар қаторида норин тайёрланмоқда
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёнғоқ ва қуруқ мевалар растасида харидорлар билан самимий мулоқот

11/18
Ёнғоқ ва қуруқ мевалар растасида харидорлар билан самимий мулоқот
© Sputnik / Бахром Хатамов
Анорлар ва янги сиқилган анор шарбати

12/18
Анорлар ва янги сиқилган анор шарбати
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чорсу гумбази остидаги гўшт расталари — бозорнинг гавжум қисмларидан бири

13/18
Чорсу гумбази остидаги гўшт расталари — бозорнинг гавжум қисмларидан бири
© Sputnik / Бахром Хатамов
Қурт маҳсулотлари — ўзбек бозорининг ажралмас қисми

14/18
Қурт маҳсулотлари — ўзбек бозорининг ажралмас қисми
© Sputnik / Бахром Хатамов
Бозор растасидаги дўлана — олди-сотдининг жонли лавҳаси.

15/18
Бозор растасидаги дўлана — олди-сотдининг жонли лавҳаси.
© Sputnik / Бахром Хатамов
Феруза гумбаз фонида бозорнинг кундалик ташвишлари ва маҳсулот ташиш жараёни

16/18
Феруза гумбаз фонида бозорнинг кундалик ташвишлари ва маҳсулот ташиш жараёни
© Sputnik / Бахром Хатамов
Гавжум бозор кўчасида маккажўхори сотувчиси

17/18
Гавжум бозор кўчасида маккажўхори сотувчиси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Чорсунинг бош гумбази кенглиги ва геометрияси — Тошкент меъморчилигининг ўзига хос намунаси

18/18
Чорсунинг бош гумбази кенглиги ва геометрияси — Тошкент меъморчилигининг ўзига хос намунаси
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Туристик оқим Ўзбекистонда 22,6 фоизга ошди | 0 | 15.54 | 12-08-2026 |
| 2 | Тошкентда 780 дан зиёд шифокорлик ўрни бўш қолмоқда | 0 | 11.2 | 11-08-2026 |
| 3 | Йигирма беш йиллик музокаралардан сўнг қирғиз-тожик чегарасида устунлар ўрнатилмоқда | 0 | 5 | 14-07-2026 |
| 4 | Тошкентда кўп қаватли уйлар орасида кичик ўрмончалар барпо этилади | 0 | 4.44 | 20-10-2026 |
| 5 | Александр Перовнинг ижодий мероси Тошкентда намойиш этилди — фото | 0 | 8.19 | 22-09-2026 |
| 6 | Начавшиеся события на ближнем востоке внесли небольшие корректировки в наши ... | 7 | 6 | 10-07-2026 |
| 7 | “Ташакурнома ёздириб олишдию, лекин болалар пулини уриб қолишди” | 0 | 10 | 16-09-2020 |
| 8 | Қайси ҳудудда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси энг кўп — инфографика | 0 | 5 | 13-07-2026 |
| 9 | Қарздор ҳаст ё не? Посухҳои гуногуни мақомот дар бораи корхонаи чинӣ | 0 | 8.92 | 09-08-2026 |
| 10 | Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,2 баробарга ошди | 0 | 15.4 | 11-08-2026 |