У Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.
https://sputniknews.uz/20261018/toshkent-moda-61292168.html
Тошкент халқаро мода академияси ташкил этилади
Тошкент халқаро мода академияси ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
У Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади. 18.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-18T12:41+0500
2026-10-18T12:41+0500
2026-10-18T12:41+0500
жамият
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/15/46726585_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_62152f1474439474dbed106e4b29087e.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкент халқаро мода академияси ташкил этилади. Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, Тошкент халқаро мода академияси давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.Академия Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода академияси билан ташкил этилган қўшма таълим дастури негизида ташкил этилади.Бунда қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Академияда давом эттиради ва битирувчиларга Академиянинг дипломи берилади.Ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилиданбошланади, талабаларни ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.Қўшма таълим дастурлари билан бир қаторда ўз таълим дастурлари асосида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.2027/2028 ўқув йилидан бошлаб корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида мақсадли кадр тайёрлашга қаратилган дуал таълим шакли жорий этилади.Давлат буюртмаси асосида турли ташкилотлар ва хизматлар учун кийим-бош дизайнларини Академия базасида ишлаб чиқиш ва миллий брендларни шакллантириш йўлга қўйилади.2027/2028 ўқув йилидан бошлаб енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумларни муваффақиятли тамомлаган ва баллар ўртача қиймати Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттиришга рухсат берилади.Академияга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, маъмурий ходимлар, уларнинг оила аъзоларига ҳамда Академияга қабул қилинадиган хорижий талабаларга Академиянинг талабномаларига мувофиқ кўп марталик виза берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши (муддати узайтирилиши) белгиланган тартибда таъминланади.Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида Академия талабалари учун давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш (2028 йил якунига қадар) назарда тутилган. Унгача Институтдан Академияга ўқиши кўчириб ўтказиладиган талабаларга Институт талабалар турар жойидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.
https://sputniknews.uz/20241227/moda-toqimachilik-ozbekiston-omon-ishbilarmon-ayollar-47339382.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
1920
1080
true
1920
1440
true
1920
1920
true
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
жамият, тошкент
жамият, тошкент
Oбуна бўлиш
У Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкент халқаро мода академияси ташкил этилади. Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент халқаро мода академияси давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади.
Академия Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода академияси билан ташкил этилган қўшма таълим дастури негизида ташкил этилади.
Бунда қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Академияда давом эттиради ва битирувчиларга Академиянинг дипломи берилади.
Ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилиданбошланади, талабаларни ўқишга қабул қилиш амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ умумий белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қўшма таълим дастурлари билан бир қаторда ўз таълим дастурлари асосида бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида мақсадли кадр тайёрлашга қаратилган дуал таълим шакли жорий этилади.
Давлат буюртмаси асосида турли ташкилотлар ва хизматлар учун кийим-бош дизайнларини Академия базасида ишлаб чиқиш ва миллий брендларни шакллантириш йўлга қўйилади.
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб енгил саноат соҳаси учун кадрлар тайёрловчи техникумларни муваффақиятли тамомлаган ва баллар ўртача қиймати Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан кам бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи босқичидан ўқишни тўлов-контракт асосида давом эттиришга рухсат берилади.
Академияга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар, маъмурий ходимлар, уларнинг оила аъзоларига ҳамда Академияга қабул қилинадиган хорижий талабаларга Академиянинг талабномаларига мувофиқ кўп марталик виза берилиши (муддати узайтирилиши) ҳамда турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши (муддати узайтирилиши) белгиланган тартибда таъминланади.
Қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида Академия талабалари учун давлат-хусусий шериклик асосида 400 ўринли талабалар турар жойини қуриб, фойдаланишга топшириш (2028 йил якунига қадар) назарда тутилган. Унгача Институтдан Академияга ўқиши кўчириб ўтказиладиган талабаларга Институт талабалар турар жойидан белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Афғонистонда Ўзбекистон учун гўшт кластери очилиши ва қурилиш лойиҳалари муҳокама қилинди | 0 | 10.41 | 20-10-2026 |
| 2 | Жаҳон иқтисодий инқирози: бошқача қараш | 0 | 9.25 | 20-10-2026 |
| 3 | Бекободда Ўзбекистон – Бошқирдистон қўшма технопарки қурилиши бошланди | 0 | 11.34 | 21-10-2026 |
| 4 | Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради | 0 | 8.92 | 18-10-2026 |
| 5 | Қонунчилик палатаси Тошкентда ШҲТ хавфсизлик марказини ташкил этишни маъқуллади | 0 | 6.12 | 20-10-2026 |
| 6 | Таълим ва илм-фан вазирлигининг янги тузилмаси: нималар ўзгаради? | 0 | 16.16 | 21-10-2026 |
| 7 | Рукавицын и Соколовская создали совместную академию фигурного катания "РуСо" | 0 | 0 | 04-09-2025 |
| 8 | Шесть молодежных лабораторий создали в регионах УрФО под эгидой Уральского НОЦ | 0 | 0 | 01-12-2021 |
| 9 | В Югре откроют первую школу креативных индустрий | 0 | 0 | 22-11-2021 |