Талабалар ўртасида ўтказиладиган республика ва халқаро фан олимпиадалари ғолиблари шунингдек, уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади. Халқаро олимпиадада биринчи ўрин учун талабага БҲМнинг 100 баравари, ўқитувчига БҲМнинг 50 баравари миқдорида мукофот берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2026 йилдаги 499-сон қарори билан Олий таълим ташкилотлари талабалари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш ва иқтидорли талабаларни қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:
• олий таълим муассасалари талабалари ўртасида республика ва қўшимча фан олимпиадаларини ташкил этиш;
• талабаларни халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун саралаш ва уларнинг халқаро олимпиадаларда иштирок этиши;
• олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш;
• олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш.
Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилмоқда:
• олий таълим ташкилотлари томонидан ўтказиладиган фундаментал ва муҳандислик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда талабаларнинг иштирокини кенгайтиришга қаратилган «Йўл харитаси»;
• ОТМ талабалари иштирок этиши учун халқаро тан олинган олимпиадалар рўйхати;
• Республика фан олимпиадалари рўйхати;
• Ўқувчилар ўртасида кимё ва биология фанлари бўйича халқаро фан олимпиадаларини ташкил этиш чора-тадбирлари.
Республика фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
Халқаро олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофотларига эга бўладилар:
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.09.2026 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова
| # | Наименование новости | Тональность | Информативность | Дата публикации |
|---|---|---|---|---|
| 1 | Latvijas komandas šaha olimpiādi sāk ar uzvarām | 0 | 4.44 | 16-09-2026 |
| 2 | Latvijas izlasēm zaudējumi šaha olimpiādes septītajā kārtā | 0 | 6.94 | 23-09-2026 |
| 3 | Маҳаллалар ҳудудларни кўкаламзорлаштиришда фаол иштирок этади | 0 | 16.5 | 28-09-2026 |
| 4 | Мужская сборная Узбекистана выиграла Всемирную шахматную олимпиаду | 0 | 7.23 | 27-09-2026 |
| 5 | Ижтимоий муассасалар пуллик хизмат кўрсатади | 0 | 10.83 | 22-09-2026 |
| 6 | Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотларнинг ягона реестри яратилади | 0 | 10.91 | 25-09-2026 |
| 7 | Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вазифалари белгиланди | 0 | 6.58 | 22-09-2026 |
| 8 | 18 sportisti un 12 sporta veidi – nosaukts Latvijas sastāvs Jaunatnes olimpiskajām spēlēm | 0 | 16.15 | 28-09-2026 |
| 9 | Сборная Узбекистана выиграла Всемирную шахматную олимпиаду | 0 | 10 | 27-09-2026 |
| 10 | Сборная Узбекистана выиграла Всемирную шахматную олимпиаду | 0 | 15.43 | 27-09-2026 |